Тошкент тиббиёт педиатрия институти

Тошкент тиббиёт педиатрия институти – педиатр врачлар ва болалар хирурглари тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1972 й. Тошкент тиббиёт ин-ти ҳамда Андижон тиббиёт ин-ти педиатрия ф-тлари негизида ташкил топган. 1988 й. гача Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия ин-ти деб аталган. 1989 й. дан Ҳоз. номда. Тошкент тиббиёт педиатрия институти таркибига Нукус ш. даги филиал ҳам киради. Ин-тда 3 ф-т (педиатрия, тиббий педагогика, олий маълумотли ҳамшира), 46 кафедра, 300 ўринли клиника, аспирантура, магистратура, клиник ординатура, марказий илмий текшириш лаб., 5 ўқув музейи, кутубхона (360 минг асар), 5 ўқув зали, акад. лицей бор (2015).

2014/15 ўқув йилида 2930 талаба ва 155 магистр ўқиди. Ин-тда 428 ўқитувчи, жумладан, 50 дан ортиқ фан д-ри ва проф., 220 фан номзоди ва доцентлар фаолият кўрсатди (2015). Ин-тда д-рлик ва номзодлик диссертциялари ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгаш ташкил этилган (1977 й. дан). Ин-т билан Сеул ш. даги Енсе ун-ти ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси тузилган бўлиб, мунтазам равишда ўқитувчилар ва талабалар тажриба алмашиниб туради. Ин-т илмий тўплам ва услубий қўлланмалар нашр этади.

[addtoany]