Тошкент врачлар малакасини ошириш институти – врачлар малакасини ошириш, ихтисослаштириш ва илмий кадрлар тайёрлаш муассасаси. 1932 й. да ташкил этилган. Дастлаб Ўрта Осиё врачлар малакасини ошириш ин-ти деб номланган. 1992 й. дан Ҳоз. номда. Ин-тда 4 ф-т (терапия, хирургия, педиатрия, тиббиёт профилактикаси ва умумий амалиёт шифокори), 4 кўрсин ўз ичига олган 50 кафедра, 11 илмий текшириш институти, илмий марказлар, 13 кўп профилли касалхона, б поликлиникада база, марказий илмий тадқиқот лаб., кутубхона ва бошқа(лар) бор (2015). Ин-тда 60 стажёр-тадкиқочи ва катта илмий ходим-тадкикотчилари илмий текшириш ишларини олиб бормоқда, 40 га яқин нозодлик ва докторлик ишлари ҳимоя қилинди (2015).
Ин-тда 287 ходим, жумладан, 65 проф., 151 фан номзоди, б Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, 12 Республикада хизмат кўрсатган врач унвонли ходим фаолият кўрсатади (2015). 60 тиббиёт мутахассислиги бўйича малака оширилади. 1992 й. дан ин-тда ҳар йили 8-10 минг мутахассис ўқийди. Ин-т бирламчи амбулатория-поликлиника тизимида ишлаётган терапевт ва педиатрларни умумий амалиёт мутахассислиги бўйича қайта тайёрлашнинг узоқ муддатли дастурини амалга оширади. Ин-т проф. ўқитувчилари йирик халқаро анжуманларда иштирок этиб, хорижий давлатларда ўз малакаларини оширадилар. Ин-т Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олий тиббий мутахассислар тайёрлайдиган базаси ҳисобланади. Ин-тда Халқаро семинар ва симпозиумлар ўтказилади. Ин-т монография, дарслик, услубий қўлланмалар ва илмий ишлар тўплами нашр этади.
[addtoany]