Тошма

Тошма – тери ва шиллиқ каватларга турли рангдаги доғ, тугунча, пуфакча ва бошқа(лар) тошиши. Терига ташқи таъсиротлар (масалан, совуқ, иссиқ, кислота, ишқор) таъсир этганда, баъзи юқумли касалликлар (скарлатина, қизамиқ, қизилча, тиф, захм ва бошқа(лар))да интоксикация, моддалар алмашинуви бузилганда, меъда-ичак йўллари, жигар, нерв тизими, ички секреция безлари касалликларида, турли дорилар (антибиотиклар) ни қабул қилганда тошма тошади.

Загрузка...