Транслокация [лот. trans – орқали, locatio – жойлашиш] – хромосомалар бир қисмининг ўша хромосоманинг бошқа қисмига ёки иккинчи хромосомага ўтиб қолиши; хромосомалар қайта қурилиши (хромосома аберрциялари), яъни мутация хилларидан бири. Агар хромосоманинг узилган қисми ўша хромосоманинг бошқа жойига уланса, хромосома ичидаги Т., бошқа хромосомага ўтиб қолса хромосомлараро Т. дейилади. Масалан, Даун синдромида 1- ва 21-хромосомалардан кичик қисмлари ажралиб, ўринларини алмаштириб жойлашади. Транслокация асосида хромосомаларнинг ногомологик қисмлари ўртасидаги алмашинув ётади. Транслокацияда генлар миқдори ўзгармаган ҳолда уларнинг ўрни ўзгаради. Транслокация оғир ирсий касалликларга олиб келади.
[addtoany]