Травматизм

Травматизм – кишиларда содир бўладиган травмапар мажмуи; 2 гуруҳга бўлинади: 1) и. ч. (саноат ва к. х.) травматизми; 2) и. ч. дан ташқари травматизм, яъни транспорт, кўча, турмуш, спорт, болалар травматизми ва ҳ. к.

Ишлаб чиқариш травматизми кўпроқ саноатда меҳнат шарт-шароитининг бевосита таъсири (масалан, хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳфазасидаги камчиликлар, меҳнатнинг нотўғри ташкил этилиши ва бошқа(лар)), ишчининг малакасилиги, руҳан, жисмонан толикиши (яъни қаттиқ чарчаш, тоб қочиши ва ҳ. к.) оқибатида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги да мураккаброқ машиналар билан ишлаганда ишчи техник билимининг етарли эмаслиги, баъзан механизаторнинг тартиб-итизомга риоя қилмаслиги ва бошқа(лар)да юзага келади. Ишлаб чиқаришдан ташқари травматизм (кўча Т. и)га кўпроқ шаҳар транспорти, алкоголизм ва ҳ. к. сабаб бўлади. Турмушда уй меҳнти билан шуғулланаётган (уй йиғиштириш, электр асбоблардан фойдаланиш пайтида содир бўлади. Спорт машғулотларининг нотўғри усулда олиб борилиши ва ташкил этилиши, шуғуллнувчининг бетоблиги ёки қўполлиги, машғулот майдони ва спорт асбобларининг носозлиги ва бошқа(лар) оқибатида рўй бериши мумкин. Болалар Т. и кўпроқ учрайди. Бу болалар шўхлиги, тажрибасизлик, электрдан шикастланиши, кўчада эса транспорт серқатнов жойларда ўйнаши, велосипед учиши ва ҳ. к. дан келиб чиқади.

[addtoany]