Трематодозлар

Трематодозлар – одам ва ҳайвонларда учрайдиган гижжа касаллиги; гельминтладан трематодалар кўзғатади. Қўзғатувчилар одамнинг жигари, меъда ости бези, ичаги, ўлкаси, қонида паразитлик қилади ва шу аъзолар фаолиятини бузади. Трематодозларнинг айрим тури, масалан, фасциолёз кўпроқ кузатилади. Гижжалар одам ва ҳайвон (асосий хўжайин) организмига сув орқали ўтади. Бошқа хил трематодаларнинг (описторхоз, клонорхоз, метагонимоз, нанфиэтоз ва бошқа(лар)) личинкалари оралиқ хўжайиндан ташқари, балиқ, қисқичбақа, чумоли ва ҳ. к. кўшимча хўжайинлар организмида ҳам ётилади. Соғлом кишиларга эса бу гижжалар личинкаси хом таомлар ёки янги тузланган балиқ ва қисқичбақа орқали ўтади. Трематодозларда бемор исималайди, иштаҳаси йўқолиб, кўнгли айнийди, қусади, жиғилдони қайнайди. Қорни санчиб оғриб, қабзият рўй беради ёки ичи кетади. Бемор трематодозлар турига қараб даволанади.

Олдини олиш учун ташқи муҳитни ифлолантирмаслик, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, гўшт маҳсулотларини етарли пишириб истеъмол қилиш зарур.

[addtoany]