Трипаносомалар [Tripanosoma] – кнетобластидлар туркумига мансуб паразит хивчинлилар уруги. Ўз. 15-40 мкм. Танаси дуксимон, ядроси битта. Хивчини танасининг кейинги қисмида жойлашган базал таначадан бошланиб, танаси бўйлаб ўтган ва юпқа мембрана ёрдамида пелликула қобиқ билан туташган. 10 дан ортиқ тури бор. Бўйига бўлиниш орқали жинссиз кўпаяди. Умуртқали ҳайвонларнинг қони, орқа мия суюқлиги ва бошқа(лар) тўқималарида паразитлик қилади. Осмотик озиқланади. Айрим турлари қонга эритроцитларни емирувчи токсинлар ажратади. Трипаносомалар ҳашаротлар (це-це пашшаси, сўналар), каналар ва бошқа(лар) ташувчилар орқали юқади. Одамда оғир уйқу ва чагас, уй ҳайвонларида «сув оғриқ» (от, туя, фил, кучук) ва нагана (қорамоллар), куйикиш (от) касалликларини тарқатади.
[addtoany]