Трипсин – овқатни ҳазм қилдирадиган фермент; гидролазалар синфига киради. Трипсин меъда ости безида ҳосил бўлади. Ичакда оксилни парчалайди. Трипсиннинг мол. м. тахм. 22680. Трипсин препаратлари жароҳатланганда, куйганда, тромбоз ва бошқа(лар)ни даволашда баъзи фермент ва антибиотиклар билан бирга қўлланади.