Тромбоз

Тромбоз – тирик организмда томир ичида пайдо бўладиган қон лахтаси (тромб), эритроцит, тромбоцитлар ва фибриндан иборат лахта томир деворига ёпишиб, қон оқимига халақит беради. Томирлар деворининг шикастланиши (атеросклерозда, яллиғланишда), қон окишнинг секинлашуви, қоннинг ёпишкоклиги ва ивишининг кучайиши тромбозга сабаб бўлади. Периферик веналар тромбози (қ. Тромбофлебит) кўп учрайди. Артерия тромбози қон оқимига тўсқинлик қилиши сабабли қон билан таъминланувчи оргаларда ишемия ва инфаркт (масалан, миокард ифаркти), юрак бўшлиқлари ва веналар тромбози эса тромбоэмболия ҳосил қилиши билан хавфлидир.