Тропик касалликлар, иссиқ мамлакатлар касалликлари – асосан, тропик ва субтропик минтақаларда тарқалган ҳар хил касалликлар гуруҳи. Бу касалликларга инфекцион (юқумли) ва паразитар касалликлар (асосан, Трансмиссив касалликлар), вирусли (масалан, сариқ иситма), бактерияли (масалан, мелиодоз), замбуруғли (масалан, кокцидиомикоз), содда ҳайвонлар қўзғатадиган безгак, лейшманиоз, уйқу касаллиги ва бошқа(лар); гельминтозлар (шистосматоз, филяриатоз) киради. Тропик касалликларга иссиқ иқлим таъсири (масалан, дерматитлар), овқат таркибида оқсил ва витаминлар етишмаслигидан келиб чиқадиган касалликлар (масалан, квашиоркор, бери-бери ва бошқа(лар)), шунингдек, заҳарли илонлар, балиқлар, ўргимчаклардан заҳарланишлар киради.
[addtoany]