Туғилиш

Туғилиш (демографияда) – янги туғилганлар ҳисобига аҳолининг янгиланиб бориш жараёни; муайян аҳоли гуруҳи ўртасида бола тутилиб туриш суръати: бир йил давомида ҳар минг киши ҳисобига тўғри келадиган тирик туғилган болалар сони. Туғилиш ўлим жараёни билан бирга аҳоли табиий ўсишининг асосини ташкил этади. Туғилишни ифодаловчи бир нечта кўрсаткичлар мавжуд: туғилишнинг умумий коэффициенти – 1000 кишига нисбатан туғилган болалар сонини ифодалайди ва промилледа белгиланади; туғилишнинг махсус коэффициенти – ҳар 1000 та 15-49 ёшли аёлларга нисбатан туғилган болалар сони; туғилишнинг ёш гуруҳлари бўйича коэффициенти – ҳар 1000 та маълум ёш гуруҳидаги (15-19, 20-24, 25-29, 30-34, 35-39, 40-44, 45-49) аёлларга нисбатан туғилган болалар сони; туғилишнинг йиғинди коэффициенти – туғилиш даражасини энг аниқ ифодаловчи кўрсаткич, унда маълум авлодга тегишли ҳар бир аёлнинг ҳаёти давомида туккан болалари сони ифодаланади. Кўпчилик давлатларда туғилиш даражасини ўрганиш ва уларни таккослашда туғилишнинг умумий коэффициентидан кўпроқ фойдаланилади. Демограф олимлар Б. Ц. Урланис ва В. А. Борисовлар томонидан туғилиш даражасини шу коэффициент ёрдамида баҳолаш мезони аниқланган. Мезон бўйича ўрганилаётган ҳудуд ёки аҳоли гуруҳида туғилишнинг умумий коэффициенти 16%о дан кам бўлса, туғилиш даражаси паст, 16-24%о – ўрта, 25-39%о – юқори ва 40%о дан баланд бўлса Т. даражаси жуда юқори ҳисобланади.

Туғилиш – биологик жараён, у инсонларнинг репродуктив майли, яъни фарзанд кўришга бўлган муносабати билан боғлиқ. Репродуктив майл эса инсон яшаётган ижтимоий-иқтисдий муҳит таъсирида ўзгариб боради. Инсоният ўз тарихий тараққиёти давомида бир нечта ижтимоий-иқгисодий босқичларни босиб ўтди ва Т. даражаси жамият тараққиётининг ҳамма босқичларида ҳам бир хил бўлмаган. Ер қоида Т. нинг камайиш жараёни 18-а. нинг 2-ярмда Ғарбий Европа мамлакатларида бошланиб, АҚШ, Канада, Австралия ва Японияга тарқалди. Айниқса, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган давлатларда Т. тез қамал бошлади. Жаҳонда энг юқори Т. Африка мамлакатларига тўғри келади. 1970-90 й. ларда Т. нинг энг тез камайиши Осиёга мансуб. Осиёнинг энг йирик мамлакатлари бўлган Хитой ва Ҳиндистонда оилада болалар сонини чеклаш давлат дастурига киритилган, яъни Т. давлат томонидан назорат қилинади. Осиё аҳолисининг 70 % ини ташкил этган бу давлатларда Т. нинг камайиши бутун Осиё бўйича Т. кўрсаткичлариг а таъсир қилади. 1970-90 й. ларда Т. Осиёда 40 %, Европада 1 б %, Австралия ва Океанияда 19 %, Африкада 5 %га камайган. Ривожланаётган мамлакатларда Т. нинг камайиши ривожланган мамлакалардагига нисбатан секинроқ боради. Туғилишнинг умумий коэффициенти дунё бўйича (2001, прмилледа] – 22, Африкада – 38, Америкада – 20, Осиёда – 22, Австралия ва Океанияда – 31 ва Европада – 10 га тенг. Дунё бўйича энг юқори Т. Манила (50%о) ва энг паст Т. Латвияда (8%о) кузатилмокда.

Ўзбекистонда Т. нинг нисбатан юқорилиги аҳолининг кўпчилиги қишлоқ турмуш тарзида яшаб келаётганлиги билан боғлиқ. Шунингдек, қулай демографик вазият ҳам Т. га ижобий таъсир кўрсатади. Никоҳдан ўтиш, оила қуриш ҳолларининг юқорилиги ҳам оилалар сонининг кўпайишига, улар эса, ўз навбатида, Т. нинг ўсишига сабаб бўлади. Ўзбекистонда янги иқтисодий ислоҳотларнинг жорий этилиши, бозор муносабатларининг шаклланиши ва бошқа(лар) ўлканинг демографик вазиятига ҳам маълум даражада таъсир этди.

[addtoany]