Туйғу аъзолари

Туйғу аъзолари, туйиш аъзолартери, таянч-ҳаракат аппарати (мушаклар, пай ва бошқа(лар)), баъзи шиллиқ каватлар (лаб, тил ва бошқа(лар))даги масхус рецепторлар. Туйғу аъзолари ёрдамида организм ташқи муҳит турли омилларининг комплекс таъсири (механик таъсирот, ҳарорат, оғриқли қабул қилади. Туйғу аъзолари терида нотекис тарқалган; сезиш хусусияти юқори бўлган соҳалар (одам қўлининг бармоқлари, лаб, жинсий аъзолар ва бошқа(лар)) да улар кўп. Эркин нерв охирлари туйғу аъзоларининг энг кўп тарқалган туридир. Туйғу аъзоларининг турли-тманлиги, улар сатҳи ва муваққат қўзгалишнинг ўзига хослиги организмнинг хилма-хил таъсиротларни сеза олишига имкон беради.

[addtoany]