Knowledge Base

Умуртқалар

Умуртқалар – калта ғовак суяклар. Одам умуртқалари тана, равоқ ва ўсиқлардан иборат. Улар 33-34 та бўлиб, шулардан 7 таси бўйин, 12 таси кўкрак, 5 таси бел, 5 таси думғаза ва 4-5 таси дум умуртқасидир. Думғаза ва дум умуртқалари кейинчалик ўзаро бирлашиб, битта суякни ҳосил қилади. Умуртқалар равоқларининг бирлашишидан вужудга келган каналда орқа мия, умуртқалар атрофида эса мушаклар жойлашган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan