Валин

Валин, а-аминоизовалериан кислота – ҳаёт учун зарур, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталардан бири. Мол. м. 117,16; рангсиз кристалл. Барча оқсиллар таркибида кенг тарқалган; оқсил молекуласидаги аминокислоталарнинг тахм. 3-10 % ини ташкил қилади, абромизовалериан кислотага аммиак таъсир эттириб олиш мумкин. Инсон ва ҳайвонлар озиқ-овқати таркибига кирувчи зарур компонент. Одамга бир суткада 400-800 мг валин керак.

[addtoany]