Ваготомия [лот. vagus – адашган ва юн. tome – кесиш] – адашган нервни қирқиш ёки қисман кесиб ташлаш. Яра касаллигини (меъда, ўн икки бармоқ ичак яраси ва бошқа(лар)) жарроҳлик усули билан даволаш усулларидан; кўпроқ меъдани операция қилиш чоғида қўлланилади. Тажрибада ваготомия 16-17-а. ларда адашган нерв фаолиятини ўрганиш учун ўтказилган. Тиббиёт амалиётида оғир операцияларни кўтара олмайдиган беморларда ваготомия операцияси қилинади. Касалланган аъзонинг қайси қисми операция қилиниши лозимлигига қараб ваготомиянинг маълум бир хили қўлланилади.
[addtoany]