Вакцина ва зардоблар институти

Вакцина ва зардоблар институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот ин-ти (ТошВЗИТИ) – «Узфармсаноат» давлат акционерлик коцернига қарашли муассаса. Дастлаб 1918 й. да микробиология лаб. сифатида ташкил этилган; 1920 и. Ўлка бактериология ин-тига айлантирилган, 1950 й. дан бошлаб Ҳоз. номи билан аталади. Ин-т таркибидан ажралиб чиққан (1929 й. дан) бўлим ва лаб. лар негизида Ўзбекистон эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш ин-ти, Самарқанд паразитология ин-ти. Республика ўлатга қарши ст-яси, Республика бруцеллёзга қарши ст-яси, Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент врачлар малакасини ошириш интининг микробиология кафедралари ташкил топди. Ин-т янги вакциналар топиш ва мавжудларини мукамаллаштириш, даволаш учун ишлатиладиган зардоблар олишнинг янги замонавий усулларини ишлаб чиқиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва диагностикасига тегишли препаратларни стандартлаш муаммолари бўйича иш олиб боради. Ўзбекистон аҳолисини эмлашнинг миллий дастурини амалга оширади. Республикага ниҳоятда зарур бўлган вакцина ва зардоблар (сил, кўкйўтал, бўғма, қоқшол, ич терлама, гепатит В касалликларига қарши) и. ч. қайтадан тикланмоқда, тиббиёт ва ветеринарияга оид янги биопрепаратлар устида илмий изланишлар олиб борилмокда. Кейинги йилларда ин-т олимлари иммунитетни коррецияловчи «Иммуномодулин» дори ваоситаси (проф. Ф. Ю. Ғариб), сил касаллигига қарши иммунитетни аниқлашда қўлланиладиган «Тберкулин» (Т. А. Ўсарова) ҳамда ўлкамизга хос аллергенлар (С. А. Захваткина) тайёрлаш ва амалиётда қўллашга муваффақ бўлди. Ин-тда 60 илмий ходим (жумладан, 4 фан д-ри ва 12 фан номзоди) бор (2001).

Загрузка...