Венепункция

Венепункция [веналар ва лот. punctio – санчиш] – ташхис қўйиш (контраст модда юбориб рентген қилиш) ёки даволаш (дори юбориш) мақсадида вена кон томирнга нина санчиш. Агар венага пункция орқали катетер қўйилса, бир неча кунгача дори юбориб туриш ҳам мумкин. Кўпинча, ўмров ости ва уйқу Бекалари пункция қилинади. Жуда зарур ҳоллардагина (аҳволи оғир беморга сурункасига ва кўп миқдорда қон ва бошқа(лар) суюқ дорилар юбориш лозим бўлганда) Б. қилиш тавсия этилади, акс ҳолда, пункция қилинган жой ва атрофидаги аъзоларнинг шикастланиши, венанинг яллиғланиши – флебит, тромбофлебит, тробоэмболия каби асоратлар рўй бериши мумкин.

[addtoany]