Ветеринария-санитария станцияси – шаҳар, шаҳар атрофидаги жамоа, ширкат, акционерлик ва фермер хўжаликларининг чорвачилик объектларига, шунингдек, тери, жун маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар ҳамда озиқ-овқат корхоналарига хизмат қилувчи муассаса. У махсус машиналар билан жиҳозланган бўлади. В.-с. с. хизмат қилаётган ҳудуддаги чорвачилик ва бошқа(лар) биноларни, ҳайвон хомашёларини дезинфекция қилади; ўлган ҳайвонларни утилизация корхоналарига, мусодара қилинган маҳсулотларни гўштни қайта ишлаш корхоналарига элтиб топширади. Шунингдек, В.-с. с. ҳайвонлар кутуришига қарши кураш олиб боради, ветеринария идораларига ветеринария-санитариянинг ҳамма масалаларида маслаҳатлар беради, ҳайвон, парранда ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, ветеринария-санитария з-длари ва утилизация қурилмалари устидан назорат қилиб туради.
[addtoany]