Вибрация касаллиги

Вибрация касаллиги – касб касалликларидан бири; вибрациянинг одамга узоқ вақт таъсир этишидан келиб чиқади. Касалликнинг кечиши ва характери титраш таъсиротининг кучи ва зарбига боғлиқ; бундай титраш гаданинг маълум қисмига (масалан, қўлга), қисман вибрация] ва бутун организмга (умумий вибрация) таъсир этади. Айрим касбдаги кишилар ишлатаётган қўл асбобларининг зарби ёки улардан тўғри фойдалана олмаслик, гавдани нотўғри тутиш, совуқ, шовқин ва бошқа(лар) вибрация касаллигига сабаб бўлиши мумкин. Касалликда қўл панжаснинг зиркираб оғриши ва толиқиши, совуққа таъсирчанлик, бош оғриғи, тез чарчаш, асабийлашиш, юрак-томир фаолиятида жиддий ўзгаришлар ва бошқа(лар) кузатилади.

Давоси касалликка сабаб бўлган омини иложи борича эртароқ бартараф этишдан иборат. Турли дори-дармонлар, физиотерапевтик муолажалар, тегишли курортларда бўлиш комплекс даволанишнинг таркибига киради.

Загрузка...