Вибрион [Vibrio] – Vibrionaceae оиласига мансуб уруғ; спора ҳосил қилмайдиган вегулсимон бактериялар. Ўз. 0,5-1,5, йўғонлиги 0,3-0,б мкм. Хивчинлари бир ёки бир нечта ҳужайранинг бир кутбида жойлашади. Унинг учун полиморфизм хос. Сувда, тупроқда, одам ва ҳайвонлар ичагида яшайди. Вибрион патоген ва спрофит бўлади. 100 дан ортиқ тури маълум. Масалан, Vibrio choleral asiaticae одамларда вабо касаллигини кўзғатади. Бу вибрионни биринчи марта немис олими Р. Кох 1883 й. да Мисрдаги вабо эпидемияси вақтида беморларнинг ахлати ва нобуд бўлганларнинг ичагини текширишда аниқлаган. Микробиолог Н. Ф. Гамалея касалликдан ўлган товуқ ва каптарларда одамда касаллик кўзғатиш хусусияти бўлмаган вибрионни аниқлаган. Бундан ташқари, целлюлозани емирувчи, фақат ҳайвонлар ёки қушларни, ҳашарот ва баликларни касаллантирувчи вибрион ҳам учрайди.
[addtoany]