Knowledge Base

Вирогения

Вирогения [вируслар ва юн. genia – яратиш, келиб чиқиш] – вирус билан ҳужайранинг ўзаро муносабати. Бунда вирус геноми ҳужайра хрмосомасига кириб олади. Вирогенияда вирус ўз-ўзидан репродукция қилинмайди, балки вируснинг нуклеин кислотаси хўжайин ҳужайраси ДНКси билан бирга репликацияланади. Вирогенияга сабаб бўладиган вируслар меъёрдаги вируслар дейилади. Уларга лизогения пайдо қиладиган бактерифаглар ва онкоген вируслар киради. Онкоген вируслар билан зарарланган ҳужайраларда ирсий ўзгаришлар рўй беради, бу ўзгаришлар туфайли хўжайин ҳужайраси чексиз бўлади ва бўлинади. Трансформацияланган ҳужайраларда вирус геноми вирус ДНКси шаклида бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan