Витаминли ўсимликлар

Витаминли ўсимликлар – барги, меваси, гули ва бошқа(лар) аъзоларида витаминлар ёки провитаминлар (витаминлар пайдо бўладиган бирикмалар) мавжуд бўлган ўсимликлар. Турли ўсимликларда витаминлар миқдори бир хил эмас, витаминлар ўсимлик баргида, генератив аъзоларда (мевасида, уруғида) ёки айрим қисмларида (уруғ қобиғида, муртагида) тўпланиши мумкин.

А провитаминлар (каротин), асосан, илдизмевалардан сабзида, помидор, қовоқ, кўк нўхат, наъматак, смородина, облепиха, петрушка, пиёз ва айрим ем-хашак экинлари (беда, йўнғичқа ва бошқа(лар))да кўп учрайди. Ачитклар, шунингдек, жавдар, буғдой, шоли, маккажўхори дони, қўзиқорин, айрим сув ўтлар, кўпгина сабзавотларнинг яшил қисми В гуруҳи витаминлари (тиамин, рибофлавин, никотин кислотаси ва бошқа(лар))га бой. С витамин (аскорбин кислотаси) жуда кўп ўсимликларда, хусусан, деярли барча сабзавотлар ва меваларда, айниқса, етолмаган ёнғоқ, қора смородина, наъматак, гулкарам, қулупнай баргида мавжуд. К витамин (филлохинон) беда баргида, кўк карам, газанда ўт, рябина, помидор меваларида кўп. D провитамин (стеринлар) ачитқи, қўзиқорин, мойли ўсимликлар мевасида анча миқдорда бор. Е витамин (токофероллар) – айрим бошоқли ўсимликларнинг донида, кўпгина сабзавотларнинг яшил баргларида, мойли экинларнинг меваларида бор. Р витамин (биофлавоноидлар) наъматак, цитрус ўсимлилари меваларида кўп. Витаминли ўсимликлар инсон, шунингдек, ҳайвонлар учун витаминлар манбаи ҳисобланади ва витамин саноати учун хомашёдир (қуйида айрим ўсимликларда учрайдиган витаминлар миқдори жадвалда берилган).

Айрим ўсимликларда энг муҳим витаминларнинг ўртача миқдорлари (мг %)

Ўсимликлар

Каротин

В1

В,

РР

С

Картошка

асари

0,1

0,05

0,9

10

Карам

асари

0,06

0,05

0,4

30

Сабзи

18 гача

0,06

0,06

0,4

5

Пиёз

(бошпиёз)

0,03

0,03

0,04

0,2

10

Помидор

2

0,06

0,04

0,5

40

Олма

0,1

0,04

0,03

0,3

7

Олча

0,3

0,05

0,06

0,4

15

Узум

0,06

0,04

0,2

3

Олхўри

0,1

0,06

0,04

9,5

5

Смородина

0,7

0,06

300

Апельсин

0,3

0,08

0,03

0,2

40

Лимон

0,4

0,04

0,1

40

Наъматак

(тозаланган меваси)

4 гача

4500

[addtoany]