Врачлар консультация комиссияси (ВКК) – Ўзбекистонда даволаш ва профилактика муассасалари (поликлиникалар, касалхоналар, диспансерлар ва бошқа(лар))даги махсус комиссия. Бош шифокорнинг экспертиза бўйича ўринбосари (ВКК раиси), тегишли бўлим мудири ва даволовчи врачлардан тузилади. Фақат ВКК касаллик варақаси муддатини чўзиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича баҳс ва жанжалли масалаларни ҳал қилиш, касаллиги узоқ давом этган беморларни меҳнат қобилиятини аниқлаш тиббий-эксперт комисиясита юбориш ҳуқуқига эга. ВКК санатрий-курортларда даволаниш учун йўлланма бериш, меҳнат шароитларини ўзгартириш ёки бетоблиги туфайли енгилроқ ишга ўтказиш (вақтинча ёки доимий) тўғрисида тавсиянмалар ҳам беради. Беморни ВККга даволовчи врач, даволаш муассасасининг бўлим мудири, касаба уюшмасининг суғурта шифокори юборади. Бундан ташқари, ВКК даволовчи врачлар фаолиятини назорат қилади ва тегишли маслаҳатлар беради.