Хатна [араб.] – асосан, ўғил бола олатининг чекка кертмагини кесиш маросими. Дастлаб ибтидоий жамоа тузумида пайдо бўлган, ўспирин боланинг катталар сафидан ўрин олиши, балоғатга етиши муносабати билан бажарилган. Бунда ҳар хил жисмоний синовлар (оч қолдириш, терини тилиш, қулоқ супрасини йиртиш, тишни синдириш, тошни эговлаш ва ш. к.)га дучор этилган. Шундай одатлар Австралия, Океания, Африкада яшовчи айрим халқларда сақланиб қолган. Баъзи жойларда қизларни ҳам X. қилиш (клиторни ёки кичик жинсий лаблани олиб ташлаш) каби одатлар мавжуд. Бир қанча ҳолларда, жумладан, яҳудий, мусулмоларда диний маросим шаклини олган. Мусумонларда болалар 3-5-7 ёшда, айрим ҳолларда 11-12 ёшгача X. қилинади. X. маросимлари ўзбеклар ва бир қанча халқларда тўй шаклида ўтказилади. Илмий тиббиётда одат касалланганда ва туғма нуқсонлари бўлганда (парафимоз, фимоз ва бошқа(лар)) ҳам шундай операция ўтказилади.
[addtoany]