Ёруғлик билан даволаш, фоттерапия – қуёш нури ёки сунъий манбалар ёруглигини профилактика ва даволаш мақсадида қўллаш; физиотерапиянинг бир бўлими. Сунъий манбаларга чўгланма сими бўлган, инфрақизил ва кўзга кўринадиган нурлар билан нурлантирадиган аппаратлар (инфрақизил нурлар билан нурлантиргич, ёруғлик иссиқлик билан нурлантиргич – соллюкс. Минин лампаси, маҳаллий электр ёруғлик ванналари, шунингдек, ультрабинафша нурлар билан нурлантириш учун симоб-кварцли лампалар) киради. Инфрақизил нурларнинг физиологик таъсири иссиқликнинг наф беришига асосланган. Ана шу нурлар таъсирида ҳароратнинг кўтарилиши тўқималарда моддалар алмашинуви жараёнининг тезлашишига, томирларнинг рефлектор кенгайишига сабаб бўлади, бу эса тўқималар озиқланишининг яхшиланиши, инфильтраларнинг сўрилиб кетишига ёрдам беради ва ҳ. к. Ультрабинафша нурлар билан нурлантирилганда терида биологик фаол моддалар (гистамин, Д витамин) ҳосил бўлади, улар организмга умумий таъсир кўрсатиб, унинг инфекцияларга чидамлилигини оширади. Ультрабинафша нурлар билан нурлантириш жараёнида иссиқ сезилмайди, лекин 2-6 соат ўтгач, терининг нур теккан жойи қизаради (эритема). Қиздириш даражаси нурлантириш тезлигига ва терининг сезувчанлигига боғлиқ. Ёруғлик билан даволашда нур дозасни тўғри танлаш муҳим (уни тиббиёт ходими белгилаб беради). Уй шароитида шифокор кўрсатмасига мувофиқ фақат Минин лампасдан фойдаланиш мумкин, бунда нурлантириш тартиби ва қоидаларига қатъий амал қилиш керак. Касалхона, поликлиника, санаторийлар ва бошқа(лар) даволаш-профилактика муассасаларида ёруғлик билан даволаш аппаратлари мавжуд. Совқотиш, турли шикастланишларда тикланиш ҳамда инфилтратларнинг сўрилиб кетиш жараёнини тезлтиш; фурункулёз, сарамас, невралгия, артрит ва бошқа(лар)ни даволаш, шунингдек, рахитнинг олдини олиш ва даволашда ёруғлик билан даволаш қўлланилади. Сизнинг фаол шакли, хавфли ўсмалар, юрак-томир етишмовчилигининг рўйрост кўриниши, гипертония касаллигининг 2-, 3-боскичи, ёруғликка қарам олмаслик, қалқонсимон без фаолиятининг кучайиши, буйрак етишмовчилиги ва бошқа(лар) айрим ҳолатларда ёруғлик билан даволаш тавсия этилмайди.
[addtoany]