Ёруғликка қарай олмаслик, фотофобия – кўзнинг табиий ёки сунъий ёрукка ўта сезувчанлиги. Бунда кўздан ёш оқади, худди бир нарса кадалаётгандек кўз қовоқлари тортишиб, оғриқ пайдо бўлади. Одатда, киши нормал ёруғликка қарай олади, агар ёруғлик ошиб кетса, нохушлик сезилади, кўриш ёмонлашади. Бу табиий ҳол бўлиб, касаллик белгиси ҳисобланмайди. Ёруғликка қарай олмасликда киши нормал ёруғликка ҳам қарай олмайди. Кўзга чанг, турли зарралар ва бошқа(лар) ёт жисмлар тушганда, кўз турли газлардан таъсирланганда ёруғликка қарай олмаслик рўй беради. Кўзнинг мугуз пардаси шикастланганда, тўр пардага ортиқча ёруғ таъсир этганда, унинг ташқи пардалари (мугуз ва рангдор пардалар) яллиғланганда, баъзи инфекцион касалликлар (грипп, қизамиқ ва бошқа(лар))дан асорат қолганда ҳам киши ёруғликкаа қарай олмайди. Кўз касалликлари – конъюнктивит, кератит, иридоциклит ва бошқа(лар)да ёруғни сезувчанлик ортади. Шу боис бу касаллик аломати пайдо бўлганда дарҳол кўз докторига мурожаат қилиш зарур.
Давоси: асосий касаллик бартараф қилинади, қора кўзойнак тақиб юриш тавсия этилади.
[addtoany]