Заҳарли жониворлар – бошқа организмлар учун доимо ёки вақтинчалик заҳарли бўлган моддаларни ўз организмида сақловчи жониворлар. 5 мингга яқин тури маълум. Заҳарли жониворлардан илонлар, чаёнлар, ўргимчаклар, малҳамчи кўнғизлар ва бошқа(лар) яхши ўрганилган. Бир хил заҳарли жониворлар (илонлар, ўргимчаклар, чаёнлар)нинг заҳар ишлаб чиқарадиган махсус безлари бор; бошқаларида (кўнғизлар, кандалаларда)заҳарли модда у ёки бу хилдаги тўқималарда бўлади. Заҳар ҳимоя ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилиш воситаси ҳисобланади. Бўшликичлилар (гидралар, актиниялар, медузалар)да заҳар безлари отувчи ҳужайралар, бўғимоёқлилар (арилар, чаёнлар)да наштар ёки ўргимчаклар, кўпоёқлларда хелицералар, бошқаларда (чаёнбалиқлар, денгиз аждаҳочалари) сузгичлар ёки жабра қопкокларидаги махсус ўсимталар билан боғланган. Айнан бир хилдаги заҳар ҳар хил ҳайвонларга турлича таъсир кўрсатади. Бир турнинг ўзида ҳам ҳар хил заҳарли жониворлар заҳари бир хилда таъсир этмайди. Масалан, чўчкалар, шақилдоқ илон, типратиканлар, қора илон, чўл кемирувчилри чаёнлар заҳарига кам таъсирчан бўлади. Лайлак, қарға, бургут, мирзакуш каби қушлар заҳарли илонларни, товуклар қоракуртни ейди. Заҳар узоқ вақт давомида оз-оздан киритилгнида одам ва ҳайвонлар организми унга чидамли бўлиб қолади. Илонлар, арилар ва бошқа(лар) баъзи заҳарли жониворлар заҳаридан кам миқдорда даволаш мақсадида фойдаланилади.
[addtoany]