Захм, люэс, сифилис – барча аъзо ва тизимларнинг зарарланиши билан кечадиган сурункали таносил (венерик) касаллиги.
Захм қадимдан маълум. Унинг ер юзида пайдо бўлиши ва тарқалиши ҳақида турли фикр ва назариялар мавжуд. Кўп олимлар фикрига кўра, Христофор Колумбнинг захм билан касалланган матрослари Испанияда касаллик тарқалишига сабаб бўлишган. 1496 й. да эпидемия бошланиб, Италия, Франция, Швейцария, Германия, кейин Австрия, Венгрия ва Польшага тарқалган. Айрим олимлар З. Европа, Осиё ва Яқин Шарқда қадим замонларда ҳам мавжуд бўлган деган фикрдалар. Утмишнинг буюк олимлари Гален, Гиппократ, Абу Али Ибн Сино ва бошқа(лар)нинг асарларида ёзилган касаллик белгилари (яра, афта, кондилома ва бошқалар) айнан захм клиникасни эшитади. Касаллик 16-а. бошларида деярли бутун дунёда пайдо бўлган.
Захмни оқиш трепонема (спирохеталар) кўзғатади (бу микроорганизм анилин бўёғи билан ёмон бўялганлиги учун оқиш дейилади). У бемор қонида, теридаги ярада, лимфа тугунлари, орқа мия суюклигида, сўлагида, нерв тўқималари ва ҳамма аъзоларида, ҳатто захм билан оғриган аёл сутида ва эркак шаҳватида ҳам бўлади. Оқиш трепонема организмдан ташқарида куритилганда ўлади, лекин нам муҳитда (масалан, шаҳват, сўлакча, қин шилимшиғида) узоқ яшайди. Бемор захм тарқатадиган манбадир; у соғлом киши билан ўпишганда, жинсий алоқа қилганда ёки унинг идиш-товокларидан фойдаланганда касаллик юқади. Кейинги йилларда қон куйиш йўли билан ҳам (трансфузион) захм юқиш ҳоллари камдан-кам кузатилади.
Оқиш трепонема терига ёки шиллиқ пардага кирган, тез кўпаяди ва лимфа томирлари орқали бутун организмга тарқалади. Захм билан касалланган одам аввал ўзини мутлақо соғлом сезади, 3-4 ҳафтадан кейин (яширин – инкубацион давр тугагач) оқиш трепонемалар кирган жойда захмнинг биринчи белгиси – оғримайдган бирламчи сифилома (қаттиқ шанкр) пайдо бўлади. Бемор фурункулёз, ўпка яллиғланиши, ангина, сўзак ва бошқа(лар) касалликлар сабабли бирор антибиотик билан даволанган бўлса, захмнинг яширин даври анча чўзилиши мумкин. Бундай ҳолларда антибиотикнинг тегишли дозаси трпонемаларни йўқ қила олмай, уларнинг ривожланишини бироз тўхтатиб қўяди, натижада яширин давр анча чўзилиб кетишидан ташқари, касаллик бошқача кечиши мумкин. Қаттиқ шанкр пайдо бўлиши билан захмнинг биринчи даври бошланади: яра (шанкр)га яқин лимфа тугунлари яллиғланиб шишади, катталашади ва бироз каттиқлашади; кўпинча, дармон қрийди, иситма чиқади, бош оғрийди, айниқса, кечаси суяклар қақшаб оғрийди, уйқусизлик кузатилади. Бу давр 6-9 ҳафта давом этади ва ўз вақтида даво қилинмаса, иккинчи даври та ўтиб кетади: оғиз шиллиқ қавати, жинсий аъзолар, қўл, оёқ ва баданда доғ, тугунча ва ҳ. к. кўринишида катта-кичик, ранг-баранг тоифалар (йирингли тугунчали) пайдо бўлади; кўпчилик беморларнинг сони тўкила бошлайди, суяк, бўғим, мушак, қон Томирлар, юрак, кўз, қулоқ, ички аъзолар ва нерв тизими зарарланиши мумкин. Бу даврда бемор атрофдагилар учун ўта хавфли ҳисобланади.
Иккинчи давр бошида пайдо бўлган тошма ҳеч қандай даво қилинмаса ҳам, бир қанча вақтдан кейин бутунлай йўқолиб кетади; бемор ўзини соғлом сезиб, ҳеч нарсадан шикоят қилмайди, лекин бу беморнинг дарди ариди ва у атрофдагиларга касаллик юқтирмайди деган гап эмас. Бу фақат захмнинг латент ёки яширин даври, холос. Бемор қунт билан даволанса, соғайиб кетади. Даво қилмай қўйса, касаллик тўсатдан қайталаниб (рецидив), иккинчи даврнинг ҳамма белгилари намоён бўлади ва бир қанча вақтдан кейин улар яна йўқолади. Бу жараён бир неча марта такрорланиши мумкин. Ҳар галги қайталаниш олдингисидан фақат кам тошма тошиши билан фарқ қилади. Бемор шифокор айтганларини қилмаса, спиртли ичимликлар истеъмол қилса, тахм. 3-5 йилдан кейин иккинчи давр захмнинг охирги, учинчи даврига ўтади: олча данагидек дўмбоқчалар ёки тухудек, баъзан ундан каттароқ гуммапар пайдо бўлиб, тўқималарни емиради, ярага айланади ва чандиқланиб битади. Касаллик оқибати гуммапар ўрнашган жойга боғлиқ. Мия, юрак, томир, жигар каби ҳаёт учун муҳим аъзолар зарарланса, бемор ҳаёти хавф остида қолади; юз зарарланган бўлса, бурун скелети емирилиб, бемор бадбашара, бурни эгарсимон бўлиб қолади. Ҳаракат, кўрув, эшитув аъзолари, нерв тизимининг зарарланиши кишини умрбод майиб қилиб қўяди.
Захм ҳамма вақт ҳам учинчи даврга ўтавемайди. Бемор касалликнинг биринчи даврида даволана бошласа, иккинчи даври пайдо бўлмай тузалиб кетади. Бемор вақтида даволанмай, касаллигини ўтказиб юборса, захмнинг учала даври бирин-кетин рўй беради. Захмнинг биринчи давридаёқ нерв тизими зарарланади, лекин бу учинчи даврда жуда оғир ўтади – орқа мия сўхтаси ва авж олувчи фалажга сабаб бўлади; бунда янги даво воситалари ҳам беморга фойда бермай қўяди.
Касал она даволаш курсини тўлиқ ўтмаган бўлса, захм боласига ўтиши мумкин. Аёлнинг бўйида бўлишидан олдин ёки ҳомиладорлик даврида эркак унга касаллик юқтирганда ҳам касаллик болага ўтади. Бу ирсий эмас, туғма захм дир. Касаллик аёлнинг фарзанд кўрмаслигига сабаб бўлмайди, бироқ ҳомиладор захм билан оғриб даволанмаса, одатда, ҳомиладорликнинг 4—5 ойида боласи тушади ёки дард боланинг чала (7-8 ойлигида) мажруҳ, баъзан ўлик туғилишига сабаб бўлади. Захм белгилари йўқлиги учун унинг яширин даврини ўтаётган она ўзини соғлом ҳис қилади ва, кўпинча, дарди жуда оғир, захм билан касалланган бола тугади. Етук туғилган болада биринчи кунлари ёки биринчи ой охири ёхуд иккинчи ой бошида туғма захм белгилари намоён бўлади. Суяклар зарарланиши қаттиқ оғрикка сабаб бўлиб, бола ухлай олмайди ва йиғлайверади; баданига доғга ўхшаш ва тугунсимон жуда кўп тошма тошади; кўпинча, ички аъзолар, нерв тизими ва сезги аъзолари зарарланади. Кечиккан туғма захм, одатда, бола 5 ёшдан балоғатга етгунча рўй бериши мумкин. Даволанмаган ёки чала даволанган болалардагина кечиккан туғма захм ҳаёт учун хавфлидир.
Давоси. Бемор шифокор айтганларини қилиб, қунт билан узоқ даволаниши керак. Захм даврларига қараб махсус даво тадбирлари белгиланади, захмга қарши дорилар буюрилади. Беморлар венерология диспансерларида ҳисобга олиниб, мунтазам текшириб турилади. Касаллигини яшириб, даволанмай юрган ёки давони тўхтатиб қўйган беморлар қонун йўли билан мажбурий даволанади.
Олдини олиш. Диспансерлар захм билан оғриган бемор оила аъзоларини, у билан жинсий алоқада бўлган кишиларни текширади, бемор кимдан касаллик юқтирганини аниқлайди ва касалликнинг тарқалишига йўл қўймаслик тадбирларини кўради.
[addtoany]