Зардоб, зардоблар – юқумли касалликларнинг ёки микроблар ва ҳайвонлар заҳардан заҳарланишнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида организмга юбориладиган модда. Зардобни илон, қорақурт, чаён ва бошқа(лар) заҳарли ҳайвонлар заҳарига қарши қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Бундай ҳолларда зардоб бирдан-бир шифобахш восита ҳисобланади. Вируслар ва бактериялар келтириб чиқарадиган инфекцион касалликлар диагностикасида зардоб кенг қўлланилади (яна қ. Иммун зардоблар).
[addtoany]