Зардоб касаллиги – даволаш ёки махсус – серопрофилактика мақсадида одам организмига бегона оқсил (ҳайвонларнинг иммун зардоблари) юборилганда рўй берадиган аллергик реакция. Илгари тегишли зардоб (масалан, қоқшол ёки дифтерияга қарши зардоб) қабул қилмаган кишиларда ушбу зардоблардан бири юборилгандан кейин, одатда, 8-12 кун ўтгач, баъзан эса бир неча дакикадан сўнг зардоб касаллигининг белгилари пайдо бўлади. Аввал укол қилинган жой ва унинг атрофига, кейин бутун баданга эшакемита ўхшаш тошма тошади, қилишади, бемор иситмалайди, укол ўрни атрофидаги, сўнгра бошқа лимфа тугунлари катталашади, бўғимлар, бош ва юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлади, баъзан бош мия шикастланишига хос ўзгаришлар (коллапс, ҳушсизлик, тиришиш ва бошқа(лар)), буйрак ва бошқа(лар) аъзолар фаолиятларининг бузилиш ҳолатлари кузатилади. Касаллик бир лаҳзада ўтиб кетиши ёки бот-бот қўзиб туриши мумкин. Беморда пайдо бўлган ўзгаришларга қараб кальций препаратлари, оғир ҳолларда эса кортикостероидлар ва бошқа(лар) буюрилади (яна қ. Серотерапия). Бемор ўз вақтида шифокорга кўриниб, керакли дори-дармонларни қабул қилса, тузалиб кетади.
[addtoany]