Заҳарли ўсимликлар – таркибида заҳарли моддалар бор ўсимликлар. Заҳарли ўсимликлар 2 гуруҳга бўлинади: 1) ҳақиқий заҳарли ўсимликлар – заҳалилик турнинг хусусий белгиси ҳисобланади; 2) шартли заҳарли ўсимликлар – турдаги айрим ўсимлик заҳарли бўлади (масалан, зиғир ва оқ жўхори айрим ҳолларда цианид кислота чиқаради). Ҳақиқий з. ў. нинг 10 минг тури бор. Асосан, субтропик ва тропик мамлакатларда ўсади, масалан, заққум. Ўсимликларнинг заҳарлилиги улардаги турли органик бирикмалар – алкалоидлар, гликозидлар, гликоалкалоидлар, эфир мойлари, кислоталар, лактонлар, токсальбуминлар, смолали органик моддаларнинг миқдорига боғлиқ. Бу моддалар ўсимликларнинг турли аъзосида тўпланади (масалан, парпи ва моролкулокнинг, асосан, илдиз поясида, ангишвонагулнинг баргида ва ҳ. к.).
Заҳарли ўсимликлар барча жониворларга бир хилда таъсир этмайди. Масалан, одам учун заҳарли белладонна ва бангидевона қуён ва қушларга мутлақо зарарсиз, пиретрумнинг баъзи турлари ҳашротларга зарарли бўлса, исиқконли ҳайвонлар учун зарарсиз; денгиз пиёзи кемирувчиларга заҳарли, бошқа ҳайвонлар учун зарарсиз ва ҳ. к. Заҳарли моддалар ўсимликнинг турли ўсиш даврларида тўпланади. Ўсимликнинг заҳарлилиги улар кўкариб турганида куригандагисига қараганда кўпроқ бўлади, баъзиларида эса кўригидан кейин заҳарлилиги бутунлай йўқолади. Масалан, уйма, айиқтовон ва бошқа(лар) Кўпчилик
Заҳарли ўсимликларнинг дориворлик хусусиятлари ҳам бор (испарак, қизғалдоқ, кўкнори, аччиқмия ва бошқа(лар)). Булардан олинадиган дори воситалар ҳар хил касалликларни даволашда ишлатилади.
[addtoany]