Аднексит [сальпингоофарит] – бачадон найлари ва тухумдоннинг яллиғланиши. Касалликни турли патоген микроблар – стафилококк, стрептококк ва бошқа(лар) кўзғатади. Микроблар бачадон ортиқлари (тухумдон ва бачадон найларида) аборт, туғруқ, жинсий алоқа вақтида, турли инфекцион касалликлар (сил, ангина, ички аъзоларнинг яллиғланишига эса бошқа аъзо ва туқималардан қон ва лимфа томирлари орқали ўтади. Совқотиш, ўта толиқиш, руҳий изтироб, гигиена қоидаларининг бузилиши касалликнинг авж олишига шароит яратади. Аднекситнинг ўткир ва сурункали турлари фарқланади. Ўткир аднекситда кориннинг пастки ва қуймич соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳарорат кўтарилиши кузатилади. Касаллик оғир кечганда беморнинг умумий аҳволи огирлшади. Сурункали аднексит тез-тез қайталанади. Бачадон найлари яллиғланиши оқибатида улар чандиқланиб, тўсилиб қолади ва бу бачадондан ташқари ҳомиладорлик ёки бепуштликка олиб келади.
[addtoany]