Афония

Афония [юн. а – инкор қўшимчаси ва phone – овоз] – шивирлаб гапириш қобилияти саклагани ҳолда овоз чиқмай қолиши. Афония турли касалликлар: ҳиқилдоқ, нерв тизими, шунингдек, организмнинг умумий касалликлари белгиси бўлиши мумкин. Чин, паралитик, функционал ва спастик хиллари бор. Овоз бойламларининг етарли юмилмаслиги ёки тебранмаслиги билан кечадиган касалликларда (яллиғланиш, рак ва ҳ. к.) чин афония рўй беради. Ҳиқилдоқ нерви фаолиятининг бир томонлама бузилиши (қалқонсимон без операцияси ва бошқа(лар)), нерв касалликлари паралитик афонияга сабаб бўлиши мумкин. Одатда, асабий беморларда овоз бойламлрини ҳаракатлантирувчи нерв механизмларнинг вақтинча тормозланиши руҳий изтироб, қўрқиш ва бошқа(лар) натижасида функционал А. юзага келади. Ҳалқум ва ҳиқилдоқ шиллиқ қватига ўювчи кимёвий моддалар таъсир этиши ва бошқа(лар) спастик А. га сабаб бўлади.