Агранулоцитлар

Агранулоцитлар [юн. а – инкор қўшимчаси ва гранулоцитлар] – цитоплазмасида махсус доначалар сақламайдиган оқ қон таначалари (лейкоцитлар). Агранулоцитлар лимфоцитлар ва моноцитларга бўлинади. Соғлом одам қонида лимфоцитлар оқ қон таначаларининг 20-30 % ини, моноцитлар эса 6-8 % ини ташкил этади (яна қ. Моноцитлар, Лимфоцитлар).

[addtoany]