Амебиаз, амёба дизентерияси – йўғон ичакнинг ярали яллиғланиши билан кечадиган протозой касаллик, ичбуруғнинг бир тури. Дизентерия амёбаси кўзғатади. Касаликда беморнинг тинкаси қуриб, иштаҳаси йўқолади, корни оғриб, ичи кетади (бир кеча-кундузда 5-20 ва ундан кўп), суюқ нажасда шиллиқ моддалар ва қон бўлади. Баъзан ҳарорат кўтарилади (39-40°), заҳарланиш аломатлари (кўнгил айниши, қайт қилиш), жигар ва бошқа(лар) аъзоларда абсцесс юз беради. Даво чоралари кўрилмаса ёки билар-билмас даволанса, касаллик сурункали шаклга ўтади. Амебиаз билан оғриган бемор касалхонада даволанади. Меъда-ичак фаолияти бузилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
[addtoany]