Амидланиш

Амидланиш – карбоксил гуруҳига кирадиган гидроксили (-ОН)нинг амин (-NH,) гуруҳига алмашиниши йўли билан кислоталарнинг амидлари ҳосил бўлиши реакцияси. Одам ва ҳайвонлар тўқималарида аммиакни зарарсизлантиришнинг асосий йўли сифатида физиологик нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга.

Амидланиш мураккаб ферментатив жараён бўлиб, унда аденозинфосфат кислоталар энергиясидан фойдаланилади. Ацидоз ҳолатларида моддалар алмашинувидан ҳосил бўладиган кислотали моддалар глутаминаза ферментининг таъсирида глутаминдан аммиак ажралиб чикиши туфайли буйракда нейтралланади. У организмда катионлар (К*, Na Са2+, Mg2+)HH асраб қоладиган ва шу тариқа қоннинг ишқор резервини кмайтирмайдиган ҳимоя механизмларидан бири саналади.

Загрузка...