Аскаридоз – тўгарак чувалчанглар (аскардалар) келтириб чиқарадиган гижжа касаллиги. Аскаридалар анча йирик бўлиб, одамнинг ингичка ичагида паразитлик қилади. Болаларда кўпроқ учрайди. Бемор аскаридоз тарқатувчи манба ҳисобланади. Касаллик аскарида тухумлари билан ифлосланган сабзавотлар, қайнатилмаган сув, кир қўл орқали юқади. Касалликнинг илк даври, кўпинча, умумий аломатлар билан кечади: дармонсизлик, йўтал, ҳарорат кўтарилиши, эшаем тошиши мумкин. Кейинчалик бош айланиши, бош оғриғи, меъда-ичак фаолиятининг бузилиши (кўнгил айниши, қусиш, кўп сўлак оқиши), ўта толиқувчанлик, кечаси қўрқит аломатлари намоён бўлади; болалар уйкуда тошини ғижирлатади, уларда камқонлик, асабийлашиш ва бошқа(лар) кузатилади. Аскаридаларнинг ўт ёки меъда-ичак йўлларига кириши натижасида йирингли холецистит, жигар абсцесси, пертонит, сепсис, ўткир панкреатит, аппендицит, ичак тутилиши ва бошқа(лар) асоратлар юзага келиши мумкин. Аскаридозга шифокор назорати остида даво қилинади. Касалликнинг олдини олишда озодалик ва саришталикка амал қилиш лозим.
[addtoany]