Аспергиллёз

Аспергиллёз [Aspergillosis] – одам ва ҳайвонларда паразит замбуруғи (аспергиллар) қўзғатадиган касаллик. Аспергиллёзда кайси аъзо зараланганлигига қараб касаллик белгилари турлича намоён бўлади. Масалан, тери аспергиллёз ида, асосан, тери зарарланади, унда тугунча, яра ва инфилтратлар пайдо бўлади. Аспергиллёз билан, асосан, паррадалар, қисман сут эмизувчилар касалланади. Бу касалликка паррандалар ичида ўрдак ва ғоз кўпроқ, товуқ, курка, каптар, қирғовул камроқ чалинади. Сут эмизувчилардан А. билан кўпроқ қуён касалланади. Касаллик нафас орқали замбуруғ спораларини ичга ютиб юбориш ва бу касаллик билан зарарланган озуқани истеъмол қилиш натижасида юқади. Касалланган ҳайвонлар анча лоҳас бўлади, нафас олиши қийинлашади, иштаҳаси пасаяди, ичи бузилади, озиб кетади, бир неча кундан кейин ўлади. Аспергиллёзнинг олдини олиш чоралари: бино ичида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, озуқа ва тўшамаларни замбуруғлардан холи тутиш, инкубаторларни дезинфекция қилиш, шамолатиш ва бошқа(лар)

Загрузка...