Бактериология [Бактериялар ва ..логия – таълимот] – бактериялар ҳақидаги фан, микробилогиянинг бир бўлими. Бир нечта мустақил соҳалари бор. Умумий бактериология бактерияларнинг морфологияси, физиологияси ва биокимёсини, уларнинг ўзгарувчанлиги ва ирсиятини, эволюцияси, табиатда тарқалиши ва бошқа(лар)ни; тиббиёт ҳамда ветеринария бактериологияси, касаллик туғдирувчи бактериялар биологиясини, уларни ажратиб олиш ва аниқлаш усулларини, иммунитет ҳодисасини ўрганади.
Қишлоқ хўжалиги бактериологияси тупроқ структураси ҳосил бўлишида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш (силослаш, ачитиш ва ҳ. к.)да бактерияларнинг аҳамиятини; техника (саноат) бактериологияси бактерияларнинг спиртлар, органик кислоталар, ферментлар, аминокислоталар ва бошқа(лар) ҳосил қилиш жараёнларини ўрганади. Бу фан 19-а. дан Л. Пастер бижғиш ва айрим инфекцион касалликларга бактериялар сабаб бўлишини аниқлагандан сўнг ривожлана бошлади.
[addtoany]