Бактериостатик моддалар

Бактериостатик моддалар [бактериялар ва юн. stasis – бир жойда туриш, тўхтаб қолиш], бактериостатиклар – бактериялар ва бошқа(лар) микроорганизмларнинг ўсиши ва ривожланишини тўхтатиб қўядиган моддалар. Антибиотиклар, оғир металларнинг ионлари (Ag+, AuHg2+, Cu2+), кимётерапевтик воситалар (сульфаниламид препаратлар, маргимуш препаратлари) ва бошқа(лар) бактериостатик моддалар дир. Улар кучи таъсир этаётган модданинг концентрациясига боғлик. Кам концентрацияли бактерицид моддалар ҳам бактерияларнинг кўпайишини тўхтатади. Бактериостатик моддалар тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат саноатида ишлатилади.

[addtoany]