Балғам кўчирувчи дорилар – йўталганда балғам кўчишини осонлаштирувчи дори моддалар. Улар бронхлар шиллиқ пардаси безлари фаолиятини оширади ёки бронхларнинг мушаклари қисқаришини ва нафас йўлларидаги эпителей фаолиятини кучайтиради. Балғам кўчирувчи дорилар бевосита ва билвосита таъсир этувчи дорилага бўлинади.
Бевосита таъсир эту вч и балғам кўчирувчи дориларга ўзининг ишқорлик хусусияти туфайли балғани юмшатишга ёрдам берадиган натрий бкарбонат (ичимлик сода), ичилганда бронхлар шиллиқ пардаси безларига таъсир этиб, балғам кўчирадиган терпенгидрат ҳамда баъзи эфир мойлари (масалан, анис мойи ва бошқа(лар)) киради. Бу дорилар ингаляция қилинганда (сув буғи билан нафас йўлларига юборилганда) ҳам, ичилганда ҳам балғам юмшатишга кор қилади.
Билвосита таъсир этадиган балғам кўчирувчи дориларга баъзи доривор ўсимликлардан олинадиган моддалар (масалан, термопсис ўсимлиги дамламси, қуруқ термопсис экстракти ва бошқа(лар)) киради. Бу моддалар фақат ичилганда кор қилади. Балғам кўчирувчи дорилар, асосан, йўталиб, балғам кўчиши қийин бўлган ўпка касалликларида (зотилжам, бронхит ва бошқа(лар)) ичилади. Ҳар қандай ҳолларда ҳам бу дориларни врач рухсати б-и ичиш лозим. Акс ҳолда, турли асоратларга сабаб бўлиши мумкин.
[addtoany]