Балғам

Балғам – нафас аъзолари шиллиқ пардасдан ажраладиган чиқинди; нафас йўлларининг турли касалликларида ажралади. Балғам чиқиши айрим касалликлар (хусусан, нафас йўллари касалликларининг асосий белгиларидан бири. Балғам миқдори ҳар хил; бронхит ва ўпка яллиғланшининг бошланишида бемор бир-икки марта оз-оздан балғам туфласа, ўпканинг йирингли касалликларида 1-2 л балғам ажралади. Одатда, балғамнинг хили бўлмайди, ўпкада йирингли жараён рўй берса, у сассиқ ёки қўланса бўлади. Унинг қуюк-суюқлиги, ранги (оқ, занг тусли, қизғиш) унинг таркибига боғлик. Шилимшиқли, сероз, йирингли, шилимшик-йирингли, сероз-йрингли ва қон аралаш Б. фарқ қилинади. Ўпка яллиғланиши, бронхиал астма, бронхитнинг бошланишида рангсиз, тиниқ, ёпишқоқ шлимшиқли Б. ажралади. Ўпкага шиш келганда ажраладиган Б. суюқ, сероз ва кўпикли бўлади. Ўпкада йирингли жараёнлар бўлса, йирингли, кўкимтир; юрак ва ўпканинг турли касалликларида қон аралаш Б. ажралади. Унинг таркибида қоннинг ҳужайра элементлари, ўсма ҳужайралари, энг содда жониворлар, эхинококк, аскарида личикалари ва ўсимлик паразитлари (замбуруғлар), бактериялар бўлиши мумкин. Уни текшириш натижаларига қараб касаллик (хусусан, нафас йўллари касалликлари) аниқланади. Баъзи касалликларда Б. атрофидаги кишиларга касаллик юқгирувчи манба бўлиши мумкин, шунинг учун Б. ажралиши билан кечадиган юқумли касалликларда шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш лозим.

[addtoany]