Бандаж [франц. bandage – белбоғ] – қорин девори чурраларида, чурра дарвозасини бекитиш, қорин девори ҳаддан ташқари чўзилиб кетишининг олдини олиш ёки ички аъзоларни маромида тутиб туриш учун боғлаб кириладиган махсус камар, белбоғ. Даво ва профилактик бандажлар – қорин усти, ҳомиладорликда ва туғруқдан кейин тақиладиган , шунингдек, чурра бандажлари фарқ қилинади. Профилактик
Бандаж ҳомиладорлик ва туғруқдан кейин, айниқса, мушаклари бўшашиб қолган аёлларда (ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги бандаж) қорин деворининг ҳаддан ташқари чўзилиб кетиши кузатилганда, шунингдек, қорин бўшлиғидаги операциялардан кейин қорин девори чурраси ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида тавсия этилади. Ички аъзолар, масалан, меъда-ичклар, буйраклар хийла пастга тушиб қолганда шифокор тавсияси бўйича даво бандажидан фойдаланилади. Чурра бандажи шифокор назорати остида танланади. Бандаж таққанда бичилиш, қисилиш ва бошқа нохуш ҳоллар кузатилса, уни боғлмаслик ҳамда шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
[addtoany]