Бациллалар

Бациллалар [лот. bacillum – таёқча] – споралар ҳосил қиладиган таёқчасимон батериялар. Оддий бўлиниш йўли билан кўпаяди. Бациллалар сапрофитлар (касаллик тарқатмайдиган, зарарсиз) ва патоген микроблар (касаллик тарқатувчилар) деб икки гуруҳга бўлинади. Сапрофитлар табиатда кўп учрайди. Патоген бациллаларга куйдирги, қоқшол ва бошқа(лар) касалликларни қўзғатувчи микроблар киради. Бациллалар органик моддаларни минерал моддаларга айлантиришда қатнашади. Айниқса, пектинлар ҳосил бўлишида уларнинг аҳамияти катта.

[addtoany]