Бери-бери

Бери-бери [синегалча beri – дармонсизлик], В, авитаминоз, алиментар полиневрит – овқатда В, витамин (тиамин) етишмаслиги ва унинг организмда ўзлаштирилиши бузилишидан пайдо бўладиган касаллик. 1910-30 й. ларда Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам қайд қилинган. Бунга нуқул окланган (кепаксиз) гуруч ёйиш сабаб бўлган. Кейинчалик гуруч кепагида В! витамин борлиги аниқланган.

Касаллик, асосан, Жан., Жан.-Шарқий ва Шарқий Осиё мамлакатларида учрайди. Бунда кўпроқ периферик нервлар зарарланиб (полневрит), юрак-томир тизими ва овқат ҳазми бузилади, мушаклар (айниқса, оёқ, болдир мушаклари) атрофияси, шиши кузатилади; оёқ мушаклари қаттиқ оғриганлиги ва шишиб кетганлиги туфайли бемор товонини аяб, бармоқларига ва оёқ панжасининг ташқи чеккасга таяниб юради. Касалликнинг олдини олиш учун кепакли жавдар ва буғдой иони, сули ёмасидан пиширилган овқатлар буюрилади. Беморлар В( витаминли дори воситалари, ачитқи, ундирилган буғдой ва бошқа(лар) билан даволанади.

Загрузка...