Безгак чивинлари

Безгак чивинлари [Anopheles] – қон сўрувчи чивинлар уруғи. 300 га яқин тури (Ўзбекистонда 8 тури) маълум. 3 тури (А. sacharovi, A. superpictus, A. pulcherrimus) безгак касаллигини келтириб чиқарадиган безгак споралисини тарқатувчиси ҳисобланади. Танасининг ўз. 6-8 мм. Безгак чивинлари кун ботиши билан уча бошлайди, кундузи қоронғи, салқин пана жойларга бекиниб олади. Безгак чивинлари қўйганида бошини пастга эгиб, корнини қўйган жойга нисбатан қия бурчак остида кўтариб туради. Қуртлари эса танасини горизонтал тутган ҳолда сувнинг сиртқи пардаси остига ёпишиб олади. Безгак чивинларини ана шу ҳолатига кўра бошқа безгак таркатмадиган чивинлардан осон фарқ қилиш мумкин, эркаги ўсимлик шираси билан озиқланади, ўрганишнинг тухумлари фақат қон сўргандан сўнг ривожлана бошлайди. Урғочи Б. ч. ўлжа қидириб ҳатто шамол эсаётган томонга, баъзан бир неча км масофага учиб бориши мумкин. Безгак чивинлари йирик ҳайвонлар ва одам қонини сўради. Урғочи чивин ўз тана оғирлигига нисбатан анча кўпроқ қон сўради. Сувга тухум қўяди. Қуртлари сувни фильтрлаб озиқланади.

[addtoany]