Knowledge Base

Бифидобактериялар

Бифидобактериялар [лот. Bifidus-иккига бўлинган, айри ва бактериялар] – сут ачтувчи бактериялар тури, фойдали микроблар; бифидобактериялар спора ҳосил қилмайдиган граммусбат айри учли таёқчалар шаклида бўлиб, чиритувчи ва касаллик туширувчи микробларнинг ривожланишини тўхтатади, карбонсувларнинг ҳазм бўлишини таъминлайди, шунингдек, В, К, қисман С витаминлар ҳосил қилади. Бола кўкракдан ажратилган, бифидобактериялар ўрнига ичакнинг одатдаги микрофлораси пайдо бўлади. Унинг таркибида ҳам улар бўлади. Ичак дисбактериозини даволашда бифидобактериялар дори сифатида қўлланилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan