Билирубин [лот. bilis ўт (сафро) ва ruber – қизил], C3,H6304N4 – ўт (сафро)нинг кизисарғиш пигменти; мол. м. 584,68. Қўнғир кристалл модда. Гемоглобиннинг парчаланишидан вужудга келади. Асосан, жигарда ишланиб, ўт билан ичакка, қисман қонга ўтиб туради. Билвердиннинг ферментлар таъсирида қайтарилиши йўли билан ҳосил бўлади. Умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг қон зардобида озроқ миқдорда билирубин бор. Ўт йўлларида ўт димланиб келганида ва баъзи жигар касалликларида қонда билирубин миқдори ортади (сариқлик кузатилади) ва сийдикда билирубин бўлади. Шу боис қон ва сийдикдаги билирубинни аниқлаш касалликка ташхис қўйишда муҳим аҳамиятга эга.
[addtoany]