Ўт, сафро – жигар ҳужайралари ажратадиган сарғиш-жигарранг суюқлик. Одам ҳамда ҳайвонлар ичагида ёғ ва ёғсимон моддалар ҳазм бўлиши ва сўрилишини таъминлайди. Таркиби, асосан, сув, ўт кислота тузлари, блирубин, холестерин ва анорганик тузлардан иборат. Катта ёшдаги одам жигари суткада 1,2 л гала ўт ишлаб чиқаради. Овқат ҳазм қилиш жараёни содир бўлмаган ҳолларда ўт ўт пуфгида тўпланади (қ. Овқат ҳазм қилиш тизими). Одамда ўтнинг кимёвий таркиби, хоссалари ва миқдори турли касалликларда (масалан ўт-тош касаллигида) ўзгариб туради. Ўт баъзи микроб (ич терлама, сил Уларни ўстиришда озиқли модда сифатида ва касалликларни даволашда қўлланилади.