Биогельминтлар [био… вагельминтлар] – оралиқ хўжайин орқали ривожланадиган паразит чувалчанглар. Вояга етган даврида дефнитив (охирги) хўжайин (одам ва ҳайвонларга паразитлик қилади. Бу жиҳатдан улар оралиқ хўжайинсиз ривожланадиган геогельминтладан фарқ қилади. Масалан, қорамол тасмасимон чувалчанг одам ичагида, унинг личинкалри – финналари (пуфакчалари) эса мол гўшти (мушаклари)да ривожланади. Одам финнали гўштни яхши пиширмай еганда паразитни юқтиради. Турли сўрғичлилар, тасмасимон чувалчанглар, тиканбошлилар, айрим тўгарак чувалчанглар биогельминтлар ҳисобланади.
[addtoany]